Чехиялик собиқ футболчи ўз жонига қайд қилди
Праганинг "Спарта" клуби собиқ ҳимоячиси Павел Пергль 40 ёшида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра футболчи 1 май куни ўз укйида ўлик холда топилган. Ҳозирча футболчининг бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани номаълум.
Маълумот учун, Пергль "Спарта" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2003-2007 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. У шунингдек фаолияти давомида Германия, Кипр, Исроил ва Лихтенштейн клубларида ҳам тўп сурган.
Фикрлар