Ҳайдаровнинг жамоаси “Ал-Ваҳда”ни енгди

Бугун БАА Про-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман” клуби чемпионлик учун ҳаракат  қилаётган “Ал-Ваҳда” меҳмони бўлди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “Ажман” 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.Мазкур ғалаба туфайли Ҳайдаров тўп сурадиган жамоа очколари сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

БАА Про-лигаси. 21-тур

“Ал-Ваҳда” – “Ажман” 2:3.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!