Ибрагимович “Лос-Анжелес Гэлакси”да илк машғулотни ўтказди (видео)

297

Ибрагимович “Лос-Анжелес Гэлакси”да илк машғулотни ўтказди (видео)

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби расмий твиттер саҳифасида жамоа янги аъзоси Златан Ибрагимовичнинг машғулотидан фото ва видеоларни эълон қилди. бу швециялик футболчининг MLS клубидаги илк машғулоти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ибрагимович “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини бекор қилди. У бу жамоада 2016 йил ёзидан бери тўп суриб келаётган эди.

Швед футболчисининг “Гэлакси” билан тузган шартномаси 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган ва йиллик маоши 1,5 миллион долларни ташкил қилади.