"Ифтихор" таркибига бир қанча ўйинчилар қўшилди

Фарғона "Вилоят Ҳоким кубоги-2018" бахсларида иштирок этаётган Камол Жўнашев бошчилигидаги Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоаси ўз таркибини бир қанча маҳоратли ижрочилар билан бойитиб олмоқда. 

Ўз олдига ПРО-лигада қатнашишни мақсад қилган жамоа таркибига "УзДонгЖу" жамоасида тўп сурган Озодбек Комилов, Жасур Қувваталиев, Ойбек Аҳматов, "Андижон" ва Қирғизистон чемпионатида тўп суриб келган Турсунбой Хусанов, "Шўртан" таркибида тўп сурган Ҳасанбой Эргашев, "Истиқлол" ҳимоячиси Карим Мамадалиев, "Нефтчи" ўйинчиси Отабек Ҳайдаров, "Навбаҳор"да тўп сурган Саид Абдужабборовлар келиб қўшилишган. 

Бу ўйинчилар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди. Уларнинг тақдири турнирдан сўнг аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!