Иван Нагаевнинг жамоаси қаторасига учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди
Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби бу тур ўз майдонида “Тобол”ни меҳмон қилди.
Мазкур ўйинда мезбонлар 0:1 ҳисобида рақибга имкониятни бой беришди. Нагаев 65-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Қайд этиш жоиз, чимкентликлар сўнгги 3 ўйиннинг барчасида мағлубият аламини татиб кўришларига тўғри келди.
Бугунги натижадан сўнг “Ордабаси”нинг очколари сони 16 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 11-тур
“Ордабаси” – “Тобол” 0:1.
Фикрлар