Карвахаль "Бавария"нинг энг кучли уч футболчиси кимлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль Чемпионлар лигаси ярим финалининг “Бавария”га қарши баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Роббен, Левандовски ва Рибери “Бавария”нинг энг хавфли футболчилари ҳисобланишади. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Рақиб дарвозасини ишғол этишлари учун уларга қичик хатонинг ўзи ҳам етарли”, - дейди Карвахаль.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 25 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 1 май куни Мадридда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!