Кейлор Навас: Бензема танқид остида эди ва ўз устида кўп ишлади

 

“Реал Мадрид” клуби дарвозабони Кейлор Навас “Бавария”га қарши (2:2) ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди. Мадридликлар 2 ўйин натижасига кўра (4:3)ЕЧЛ финалига чиқди.

“Мен бахтиёрман. Финалга чиққанимиз учун Яратгандан миннатдорман. Бу бизнинг мақсадимиз эди. “Бавария” кучли футболчиларга эга ажойиб клублардан бири. Қийин беллашув бўлишига қарамай, ҳимояда яхши ўйнадик.

Карим Бензема гол урганидан ва жамоага фойдаси текканидан хурсандман. Сўнгги пайтларда у танқид остида қолиб кетганди. Машғулотларда у астойдил ҳаракат қилиб, ўз устида ишлади”, – деди маҳоратли посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!