"Краснодар" Аҳметовнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади

1314

Қозоннинг "Рубин" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Ильзат Ахметов фаолиятини "Краснодар"да давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда краснодарликлар 20 ёшли қирғизистонлик футболчини ўз сафларида кўришмоқчи.

Маълумот учун, Ахметов “Рубин”ни жорий мавсум давралар оралиғида тарк этди ва у айни дамда эркин агент мақомида бўлиб турибди.