Левандовскининг янги агенти ким бўлди?

493

Левандовскининг янги агенти ким бўлди?

Аввалроқ “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг 10 йилдан буён бирга ишлаб келаётган агенти Цезар Кухарски билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли польшалик футболчига бундан буён 74 ёшли исроиллик Пини Захави агентлик қилади.

Маълумот учун, ушбу агент Рио Фердинандни “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишида ва Роман Абрамовичнинг “Челси”ни сотиб олишида бевосита иштирок этган.