“Ливерпуль” ва “Рома” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

ЕЧЛ ярим финал доирасида “Ливерпуль” ва “Рома” жамоаларининг биринчи учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди, дея хабар беради УЕФА матбуот хизмати.

Унга кўра, мазкур учрашувни Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Бастиан Данкерт ва Марко Фритц захира ҳакамлари сифатида эътироф этилган. Учрашувнинг тўртинчи ҳаками Маркус Хэкер.

“Ливерпуль” ва “Рома” ярим финалдаги илк учрашувни 24 апрель куни Ливерпуль шаҳрида ўтказилса, жавоб баҳси 2 май куни Римда бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!