МЮ, "Арсенал" ва ПСЖ "Бенфика"нинг 18 ёшли футболчисига қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва ПСЖ каби жамоалар Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Феликсни ўз сафларида кўришмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, ҳали асосий жамоада бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган 18 ёшли футболчининг нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Феликс жорий мавсум ёшлар жамоаси сафида жами 17та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!