"МЮ" ёзда Кроос ва Верраттини харид қилиши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ва “Реал” етакчиларидан бири Тони Кроосга Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда​.

MEN Sport нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз жамоаси парижликлар билан келишувга осонроқ эришишни тахмин қилмоқда ва ёзда Италия терма жамоаси аъзосини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

25 ёшли Верратти бу мавсум барча турнирларда 37 ўйинда иштирок этиб, 2 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган. 28 ёшли Кроос эса 32 учрашувда 4 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилиб, 9 бора жамоадаошларини голли узатма билан таъминлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!