"Машаъл" "Лабса" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди (видео)

Хабарингиз бор, Про-лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Муборакнинг "Машъал" клуби бугун ўз майдонида қўшни Бухоро вилоятининг «Лабса» жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Мазкур баҳсда "газчичилар" йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга, Абдуллоҳ Олимов, Воҳид Шодиев, Жамолиддин Убайдуллаев ва Мирзкамол Камоловлар муаллифлик қилишди.

Муборак клуби матбуот хизмати эса ушбу ўйинда киритилган голлар видеосини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!