491 0

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 33-турида “Сельта”га қарши баҳсда Лионель Мессининг иштирок этмаслигини айтиб ўтди.

“Месси ҳам ҳудди бошқа футболчилар каби ушбу ўйинда иштирок этмай, дам олиши мумкин. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ. Аргентиналиклар ҳам хотиржам бўлишлари мумкин. Чунки, Мессида жаҳон чемпионати учун кўп куч бор. Кетма-кет оғир баҳслардан сўнг жамоадаги етакчи футболчиларга бироз дам бермоқчиман”, - дейди Вальверде Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Сельта" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98