Месси кубок финалида Вальвердедан уч нафар футболчини туширмасликни сўради. Улар кимлар?

1465

Месси кубок финалида Вальвердедан уч нафар футболчини туширмасликни сўради. Улар кимлар?

Каталониянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси 22 апрель куни “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги финали олдидан жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальвердедан ушбу ўйинда уч нафар футболчини асосий таркибда майдонга туширмасликни сўради.

Аргентиналик футболчи устозига ушбу ўйинда ҳеч қандай таваккалга йўл қўймасликни ва ротация қилмасликни, аксинча энг кучли футболчиларни майдонга туширишни сўраган. Мессининг фикрича Нелсон Семеду, Андре Гомеш ва Усмон Дембеле каби футболчилар ушбу ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашлари керак.

Маълумот учун, “Барселона” – “Севилья” жамоалари ўртасидаги баҳс 22 апрель куни Мадриддаги “Ванда Метропалитано” стадионида бўлиб ўтади.