"Металлург" - "Пахтакор". Катта устунлик тошкентликлар томонида

173

 

19 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 7-турида Бекободда "Металлург"га қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон чемпионатида жамоалар ҳозирга қадар 40 бор тўқнаш келишган. 32 учрашувда зафар қучган "Пахтакор" 4 марта дуранг ўйнаган ва 4 бор имкониятни бой берган. Рақиб дарвозаси 104 марта ишғол қилиниб, 32 тўп ўтказиб юборилган.

Бекободда ўтган 20 ўйиннинг 14тасида "шерлар" ғалабага эришган. 4 беллашувда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 2 учрашувда дуранг қайд этилган.

Учрашув 19 апрель, пайшанба куни Бекободдаги "Металлург" стадионида 18:00да старт олади.