"Милан" ва "Ювентус" ўзаро ҳужумчи алмашишлари мумкин

385

"Милан" клуби "Ювентус" форварди Марио Манжукичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмода.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда “россонерилар” хорватиялик футболчининг трансферига “кекса синьора”га ўз ҳужумчиси Никола Калинични ҳам қўшиб беришга тайёр. Ўз навбатида “Ювентус” сафида ҳужумдаги кучли рақобат сабаб аксарият ҳолларда қанотда тўп суришга мажбур бўлаётган Манжукич “Милан”га кўчиб ўтишга розилик билдириши мумкин.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум туринликлар сафида жами 38та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Юве” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.