Моуринью: Агар "Сити" келгуси мавсум ҳам шунча очко тўпласа, уларни деярли ортда қолдириб бўлмайди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби устози Жозе Моуринью келгуси мавсумда чемпионлик учун қандай кураш кечиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўп нарса рақибларнинг қандай ўйнашига боғлиқ. Мен 100 очко тўплаб Испания чемпиони бўлганимда, “Барселона” мавсумни 91 очко билан якунлаган ва бу уларнинг чемпионатда ғолиб чиқишлари учун етарли бўлмаганди. Менимча ўша пайтга қадар жамоалар 100 очко жамғариб чемпион бўлишмаган.

Бу мавсум кўплаб жамоалар яхши иштирок этишди. Жумладан, биз, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”. Бироқ “Сити”ни қувиб ўтиш жуда қийин эди. Улар жуда кучли ва барқарор ўйин кўрсатишди. Агар улар кейинги мавсумда ҳам шунча очко тўплашса, уларни деярли ортда қолдириб бўлмайди”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ўтган тур муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!