Нойернинг бу мавсумда ортиқ майдонга тушмаслиги аниқ бўлди

“Бавария”  клуби бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг сўзларига кўра, дарвозабон Мануэль Нойер бу мавсум аниқ майдонга тушмайди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, мураббий Нойернинг жароҳатдан тикланиш жараёни давом этаётганини таъкидлаган ва шу сабаб у мюнхенларнинг қолган икки учрашувида майдонга тушмайди.

Энди Нойер ЖЧ-2018га тайёргарлик кўриши керак ва бу турнирда Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз. “Бавария” чемпионат доирасида “Штутгарт” ва Германия кубоги финалида Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоалари билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!