ОЧЛ. “Насаф” дарвозасига киритилган гол турнинг энг чиройли голига даъвогарлик қилмоқда

Хабарингиз бор, 12-14 март кунлари Осиё қитъасида клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир – Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Бу тур “Локомотив” ўз майдонида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” клубини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Насаф” Доҳада “Ал Садд”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

ОФК расмий сайти эса 4-турнинг энг чиройли голини аниқлаш борасида сўровнома ўтказмоқда. Эътиборлиси, саралаб олинган 4 гол орасида “Насаф” дарвозасига Абдулкарим Ҳассан томонидан киритилган гол ҳам турнинг энг чиройли голига даъвогарлик қилмоқда.

Қуйида ОЧЛ 4-турининг эн чиройли голи учун даъвогарлик қилаётганлар билан танишасиз.

Ченг Чинг Лунг (“Китчи” – “Кашива Рейсол”)

Мурод Батна (“Ал Ваҳда” – “Зоб Аҳан”)

Абдулкарим Ҳассан (“Ал Садд” – “Насаф”)

Неманйна Гуделж (“Жежу Юнайтед” – “Гуанжоу Эвергранд”)

Сиз ҳам голларни томоша қилиб, овоз бермоқчи бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали ўтишингиз лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!