“Обод”нинг собиқ бош мураббийи Украина олий лигасида иш бошлади

Фаолиятини тўхтатган Тошкентнинг “Обод” клубини сўнгги собиқ бош мураббийи янги жамоада иш бошлади. Бу ҳақда "Обод"нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Украиналик мутахассис Андрей Демченко ўтган йилнинг иккинчи қисмида “Обод” бош мураббийи этиб тайинланган, клубни олий лиганинг 8 баҳсида майдонга бошлаб тушган. Айтиш керак, пойтахтликлар украиналик мутахассис қўл остида барча беллашувларни бой берган.

Маълум муддат ишсиз юрган Андрей Демченко айни вақтда Украина олий лигаси иштирокчиси “Верес”да бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимда фаолият кўрсатмоқда. “Верес”нинг ўзи мамлакат чемпионатининг иккинчи босқичини “Чемпионлар гуруҳи”да ўтказмоқда. Жамоа “Шахтёр”, “Динамо”, “Ворскла”, “Заря”, “Марипол”дан кейин сўнгги олтинчи ўринни эгаллаб турибди. 5 май куни “Ворскла” билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан “Верес” энди 13 май куни Донецкда “Шахтёр” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!