Осиё кубоги-2019 да иштирок этадиган 21 жамоа номи маълум бўлди. Қуръа қачон?

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари вақтида Осиё қитъасида 2019 йил БААда ўтадиган қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  Ҳозирга қадар турнирда иштирок этадиган 24 жамоадан 21 тасининг номи маълум бўлди.

Булар БАА (мусобақа мезбони), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эран, Сурия, Ироқ, Хитой, Фаластин, Умммон, Ҳиндистон, Ливан, Туркманистон, Иордания, Бахрайн, Вьетнам и Қирғизистон.

Қолган 3 йўлланма учун эса  КХДР ва Гонконг (В гуруҳи), Филиппин, Тожикистон ва Яман (F гуруҳи) жамоалари кураш олиб бормоқда.

Осиё кубоги-2019 нинг гуруҳ босқичи учун 4 май куни қуръа ташланади. Унда 12 апрель санасида чиққан ФИФА рейтингига кўра жамоалар саватларга ажратилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!