Ўзбекистон ва БАА Миллий олимпия қўмиталари Президентлари Дубайда ўзаро учрашув ўтказишди

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига биноан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Сафар давомида Умид Аҳмаджонов мамлакат Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Аҳмад бин Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб боришди. Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари спортчиларининг қўшма машғулот ўтказишларига алоҳида урғу берилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Суҳбат давомида шунингдек Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда 2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни бўйича ҳам сўз борди.

Аввалроқ МОҚ раҳбари Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама ал-Шафар билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!