“Қўқон-1912” жорий мавсумда илк бор уй учрашувини ўтказади

 

Суперлига 4-турида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” футболчиларини қабул қилади. Водий дербиси мақомида ўтажак ўйин 31 март куни бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати шундаки, “Қўқон-1912” жамоаси жорий мавсумда биринчи марта уй учрашувини ўтказади.

“Марказий” стадиондаги таъмирлаш ишлари туфайли 2-турдаги “Қизилқум”га қарши беллашув Навоийда ўтказилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!