Қозоғистон кубоги. Нагаевнинг жамоаси Алибобо Раҳматуллаев ўйнайдиган клубни “текислаб ўтди”

Бугун Қозоғистон кубогида 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби Алибобо Раҳматуллаев ҳамда Дониёр Исмоиловлар тўп тепадиган “Киран” жамоаси билан куч синашди.

Мазкур беллашувда тажриба ўз сўзини айтиб,  “Ордабаси” қуйи лигада ўйнайдиган “Киран”ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Нагаев ўйинни заҳира ўриндиғида кузатган бўлса, Раҳматуллаев 90 дақиқа ўйнади, Исмоилов эса 75-дақиқада заҳирага олинди.

Қозоғистон кубоги. 1/8 финал

“Киран” – “Ордабаси” 0:6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!