"Реал" Чемпионлар лигасида яққол рекордчига айланиб олди

409

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида “Реал” Мюнхенда меҳмон бўлди ва “Бавария”ни (2:1) иродали тарзда мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “қироллик клуби” учун еврокубоклардаги 306-ғалаба бўлди. Улар бу кўрсатгич борасида “Барселона”нинг рекордини такрорлашди.

Чемпионлар лигаси доирасида олганда эса “Реал” кеча 150-ғалабасини кўлга киритди. Мадридликлар ушбу турнирда шу кунга қадар жами 249та ўйинда иштирок этишган ва уларнинг 150тасида ғалаба қозонишган, 48 дуранг қайд этишган ва 51та ўйинда мағлубиятга учрашган.

Маълумот учун, юқоридаги кўрсатгич борасида “Реал”дан кейинги ўринларда “Барселона” (138), “Бавария” (128) ва “Манчестер Юнайтед” (114) жамоалари боришмоқда.