Рейна бугун "Милан"да тиббий кўрикдан ўтади

Аввал хабар берганимиздек “Наполи” клуби дарвозабони Пепе Рейна “Милан”га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра 35 ёшли испаниялик посбон бугун “россонерилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади. Мавсум якунлангач эса эркин агентга айланадиган Рейна “Милан” билан расмий шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Рейна жорий мавсум “Наполи” сафида А Сериянинг 27та баҳсида майдонга тушган ва шуларнинг 14тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!