463 0

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш энди “Реал”нинг бошқа бир етакчиси – Марселони ҳам Турин супер клубига олиб ўтиш борасида ҳаракатларни бошлаб юборди.

Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра Мендеш “кекса синьора” раҳбариятини 30 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишга кўндирмоқчи. Унинг фикрича айнан Марсело “Ювентус”ни тарк этиши мумкин бўлган Алекс Сандронинг ўрнига энг муносиб номзод ҳисобланади.

Маълумотларга кўра Марселонинг трансфери “Ювентус”га тахминан 40-60 млн еврога тушиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Роналду ва Марсело кўпдан буён яқин дўст ҳисобланишади ва Мендеш айнан португалиялик футболчидан дўстини “Ювентус”га ўтишга кўндиришда фойдаланиши мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98