Салоҳ Это'онинг рекордини такрорлади
“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” (2:1) дарвозасига гол уришга эришди.
Эътиборлиси, ушбу гол 25 ёшли мисрлик футболчи учун ушбу мусобақадаги саккизинчи гол бўлди. Салоҳ бу борада ЕЧЛнинг бир мавсумида 8та гол урган ягона африкалик футболчи - Самуэля Это'Ога тенглашиб олди.
“Ливерпуль” мусобақани давом эттришини инобатга олсак, Салоҳ сенегаллик футболчини ортда қолдириш имкониятига эга.
Фикрлар