Санжар Қувватов: Бундай ғалабадан сўнг чарчоқ ҳам эсдан чиқиб кетади

Бугун Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” клубини қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг  ўтказилган матбуот анжуманида “Насаф” дарвозабони Санжар Қувватов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Фурсатдан фойдаланиб, барчаларингизни олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлгани билан табриклайман. Албатта, ўйинга тайёргарлик жуда оғир бўлди, яъни тайёргарлик жараёнида кўпроқ тер тўкишга тўғри келди, толиқиш ҳам бўлди. Аммо бугунги ғалабадан кейин бу чарчоқлар эсдан чиқиб кетди. Бугун бизга мухлислар ҳақиқий 12-ўйичи сифатида далда бўлишди. Мухлисларимизга раҳмат”, – деб айтиб ўтди Қувватов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!