Сенегал – Ўзбекистон учрашувини марокашлик ҳакам бошқариб боради

 

Бугун 23 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сенегал терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувни марокашлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам 40 ёшли Нуриддин Ал-Жаъфарий. Унга қанотларда Юсуф Мабрук ва Мустафо Акеркад ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Самир Гуэззаз.

Маълумот учун, Нуриддин Ал-Жаъфарий тажрибали ҳакам ҳисобланиб, ўтган йили Франция Суперкубоги учун кечган баҳсни бошқариб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!