Шота Арвеладзе: Биз оддий хатолар туфайли 2 та гол ўтказдик

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ОЧЛ саралаши доирасида Қатарнинг "Ал-Гарафа" жамоаси меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги юришини саралашдаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Учрашувдан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Рақибни ғалаба билан табриклайман ва уларга мусобақада омад тилайман. Биз оддий хатолар сабабли икки гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик вазиятни ўзгартиришга уриндик, аммо ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказиш имкониятидан фойдалана олмадик.

- Иккинчи бўлимда жамоа кучлироқ ўйнади? Бунинг сабаби нимада?

- Жисмоний тарафдан улар яхши ҳолатга кириб боришяпти. Қолаверса, натижа туфайли биз олдинга ўтишга мажбур эдик.

Ҳар икки голни ўзимиз олиб келдик. Дастлаб пенальти, кейин эса кутилмаган зарба. Уларни рақибга совға қилдик. "Гарафа" бошқа бирорта имконият яратмади. Футболчилар ҳам оддий инсон. Улар хатоларга йўл қўйиб туришади", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!