Сильвио Берлускони “Милан”ни қайтиб сотиб олмоқчи

 

“Милан” клуби собиқ хўжайини Сильвио Берлускони жамоани қайтиб сотиб олиш нияти бор эканини маълум қилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

“Милан” клуби 2017 йилнинг апрель ойида хитойликлар инвесторлар томонидан харид қилинганди. Айни вақтда клуб 300 млн евро миқдорида қарзга эга. Молиявий фейр-плейга амал қилмагани учун УЕФА “Милан”га трансфер қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.

“Агар ҳолат шундай давом этаверса, эртами кечми “Милан”ни қайтиб сотиб оламан”, – деди Берлускони.

Маълумот учун, жорий мавсумда миланликлар А Серия 34-туридан кейин 7-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!