"Сўғдиёна" раҳбарияти Александр Мочиновни истеъфога чиқарди

 

Бугун, 7 апрель куни "Сўғдиёна" рахбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида жамоанинг қониқарсиз натижалари мухокома қилинди.

Жамоани мавсумга йил бошидан буён Александр Мочинов тайёрлади. У ўзи танлаган футболчиларни жамоага жалб қилди. Мавсум бошидан бўён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритди. Рақиб дарвозаси ҳам 1 маротаба ишғол қилинди. Мураббийга бешинчи турга қадар берилган ишонч ўзини оқламади. "Металлург"га қарши баҳс Александр Мочинов учун сўнгги имконият эди. Бу учрашувда ҳам ўзгариш сезилмади.

Шундан келиб чиқиб, жамоа рахбарияти Александр Мочиновни "Сўғдиёна" бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Сўғдиёна"ПФКда молиявий томондан хеч қандай муаммоси йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида бериб борилмоқда. Жамоани мавсумга тайёрлаш учун Александр Мочиновга барча имконият яратиб берилган эди. Бироқ у, бу имкониятлардан фойдалана билмади.

Жамоа эртадан "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлайди. Тез орада бош мураббий номи эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!