Суперлига. Эртага "Пахтакор" сариқ "Металлург" оқ рангли либосда ўйнайди

Хабарингиз бор эртага Суперлиганинг 7-тури доирасида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра "шерлар" эртанги беллашувда сариқ, бекободликлар эса оқ рангли либосда майдонга тушади. Учрашув ҳакамлари эса қора либосларда ўйинни бошқариб боришади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 19 апрель куни соат 18:00да "Металлург" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!