Тезкор хабар! Алиссон "Ливерпул"га ўтади ва дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади

Ниҳоят “Рома” ва “Ливерпуль” клублари бразилиялик дарвозабон – Алиссоннинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра томонлар 66,8 млн фунтга келишишган. Айтиш лозимки, Алиссон шу тариқа футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу ном бошқа бир бразилиялик дарвозабон - Эдерсон Мораесга тегишли эди. У бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Бенфика”дан 34,7 миллион фунт эвазига “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!