Тезкор хабар! Сардор Рашидов – “Локомотив” футболчиси

Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтириб бормоқда. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, “темирйўлчилар” маҳоратли футболчи Сардор Рашидовни ўз сафларига қўшиб олишди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси саналадиган Рашидов Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари билан бир йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, 26 ёшли Рашидов бунга қадар “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” ва “Ал Жазира” каби жамоаларда фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!