Тезкор хабар! Тўпурар ҳужумчимиз Уммон чемпионатига йўл олди (фото)

Ўтган йилги мавсумни Қирғизистоннинг “Дордой” клубида кўтаринки кайфиятда ўтказган Алишер Азизов янги мавсумни Уммон чемпионатида ўтказадиган бўлди.

Аниқроғи, Азизов Уммон Профессионал лигаси (олий дивизион)да тўп сурадиган “Ал-Салам” клубида тўп суради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Уммон чемпионатида ҳозир биринчи давра ниҳоясига етган ва “Ал-Салам” 13 учрашувда 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!