Топ клубларда омади юришмаган футболчилар

Яқинда Гомеш ҳаёти ҳудди дўзаҳга айланиб қолаётганини айтиб ўтди. Баъзи футболчилар топ клубларга ўтиб, мегаюлдузга айлана олса, бошқалари шунчаки йўқолиб қолишади, «Sports.uz» буюк клубларда омади юришмай, ўз жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида сўз юритади.

Андре Гомеш («Барселона»)

Гомеш «Бенфика»да ҳам «Валенcия» да ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Уга эришиш учун «Реал» ва «Барселона» курашга киришди. Аммо «Барселона» 35миллионга қўлга киритган футболчини танимаяпти. Унинг ўйинларда ўзини тутиши, қилаётган хатолари «Барселона»дек жамоа ўйинчиларига хос эмас. Ҳозирда бу футболчини на мухлислар ва раҳбарият қўлламай қўйди. Гомеш ҳамманинг нафратига учради.

«Гапларим балки сизга ёқмас, аммо ҳозирда менинг ҳаётим дўзаҳга айлангандек. Миям ҳар хил ёмон нарсалар билан тўла. Уйдан чиқишга қўрқаман. Ҳудди одамлар менга доим нафрат кўзи билан қараётгандек туюлаверади»-дейди «Барса» ярим ҳимоячиси.

Катта эҳтимол билан Гомеш жамоани тарк этади.

Карим Бензема («Реал»)

«Қочоқ»лар турлича бўлишади. Кимдирнинг мураббийи жамоа таркибига қўшмагани учун жамоадан кетишни режа қилса, бошқасини мухлислар ёқтиришмайди. Бензема мухлисларнинг «нишонида». Пойтахт мухлислари унинг ҳаракатларидан доим хато қидиради. Мураббий эса бошқа фикрда. Бенземанинг ўзи ҳам Гомешчалик тушкунликка тушмайди. У ҳуш кайфиятда ўйнашда давом этаверади.

Клаудио Браво («Манчестер Сити»)

Англияга йўл оламиз. Браво Гвардиоланинг таклифи билан 2016-йили «шаҳарликлар» сафида пайдо бўлди. Биринчи рақамни олган чилилик дарвозабон асосий таркибда ўйнади. Тўпга чиқишдаги қўпол ва ишончсиз ҳаракати, дарвозабонга хос бўлмаган асабий ўйини сабаб «Сити» бошқа дарвозабон топиш пайида бўлди. Таркибга ёш Эдерсонни қўшилиши Бравони шошилтириб қўймади. Асосий ўрнини бўшатиб берган дарвозабон ёш Эдерсонга устозлик қилмоқда.

Дейли Блинд («Манчестер Юнайтед»)

Моуриньога бу футболчи учун алоҳида «раҳмат» айтсак арзийди. Ўзи аслида Моуриньо сабаб жуда ҳам кўп футболчилар тушинарсиз ўйинлар қилишади. Блинд фантастик ўйин кўрсатади. У майдоннинг хоҳлаган жойида ўйнаб кета оладиган ўйинчи. Аммо футболчи негадир заҳирада кўп қолмоқда. Балки бунга унинг иқтидори сабаб бўлаётгандир. Нима бўлганда ҳам Блиндек футболчи жамоани тарк этиб, ўз ўйинини топа олишига ишонамиз. Бу рўйҳатда Мхитарян бўлиши мумкин эди. Лекин футболчи ўз вақтида ўзини ҳурмат қилмаган жамоани тарк этиб бўлди.

Симон Миньоле («Ливерпуль»)

Лорис Кариус Миньоле билан рақобатда ғолиб бўлди. Бунга Симон ҳам ишончсиз ўйини билан ёрдам бериб юборди. Сўнгги пайтларда «Қизиллар» сафида дарвозабон билан муаммолар учраб турибди. Симон эса ёрқин ўйинларини эски жамоасида унутиб қолдирганга ўхшайди. Топ клуб сафида ўйнашга қийналаётган тажрибали дарвозабон мухлисларнинг ишончини оқлай олмади. Оддий ҳолатлардаги хатолар мухлисларни «қонини қайнатмқда»

Унда яна имкониятлар бўлиши аниқ.

Давид Луис («Челси»)

Бразилиялик ажойиб ҳимоячининг Лондонда ишлари негадир юришмаяпди. У бир марта клубдан «қочиб» бўлди. Моурино ишончига кира олмаган ҳимоячи ПСЖдан қўним топган эди. Мураббийлар ўзгаргач у «кўклар» сафига қайтди. Италиялик мураббий билан келишмовчилик ҳамда рақобат сабаб заҳирага «михланди». Ёзда Конте ёки ҳимоячи жамоани тарк этади. Мураббийнинг кетиш имконияти юқорилигини ҳисобга олсак, Луиз «қочоқ» бўлиши шартмасдир.

Джек Уилшир («Арсенал») 

«Арсенал» тарбияланувчисининг ёши 26да. У жамоасининг сардори ва афсонасига айланишга жуда яқин эди. Аммо жароҳатлар сабаб у кўп вақтини стадион ташқарисида ўткизмоқда. Афсуски, бу жамоа раҳбариятига ёқмаяпди. Мавсум сўнгида унинг шартномаси муддати якунига етади. Ҳозиргача унга янги шартнома таклиф қилинмади. Демак ажойиб футболчи топ клублардан бирига йўл олишини кутишимиз мумкин.

Кевин Трапп (ПСЖ)

Германиялик дарвозабон ПСЖга келибоқ асосий таркибдан жой олди. У бутун мавсумни кўтаринки руҳда ўтказди. Алфонса Ареоля таркибга қайтгач икки дарвозабон учрашувларда кетма-кет туша бошлади. Янги раҳбарият келгач немис дарвозабинига имконият деярли берилмай қўйилди. Жамоа ундан бутунлай вос кечиш нияти йўқлигини ҳам билдирмоқда. Заҳирангда ҳам кучли дарвозабонинг бўлиши нақадар ажойиб. Трапп ёзда жамоасини ўзгартириб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши унинг учун кўпроқ фойда келтириши мумкиндек.

Бенедикт Хеведес («Ювентус»)

Таркибингга жаҳон чемпиони келиб қўшилса нақадар яхши. Аммо уни умуман кераксиз бўлиб қолишини тасаввур қилиш жуда қийин. Албатта бунга жароҳат сабаб. Апрел бошигача жамоа таркибида 68 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчига таркибдан жой олиш энди қийиндек. Жаҳон чемпиони тузалгач ўз имкониятини бошқа жамоада синашни ният қилган бўлса керак.

Эркин Ғайбуллаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!