Тошкентда дарвозабон мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ташкил этилади

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида 20–25 февраль кунлари Тошкент шаҳрида дарвозабон мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилади.

Ўқув-курслар пойтахдаги “Рамада” меҳмонхонасида, амалий машғулотлар эса “Чиғатой” ўқув-машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Эронлик ОФК иструктори Жалол Башарзад Махбуби ўқув-курсларни олиб боради. Унга ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ассистентлик қилади.

Ушбу тадбирда қатнашиш учун иштирокчилар энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши керак.

Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабон мураббийлари кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!