UZREPORT 2018 йилги Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Россиянинг 12та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32 та терма жамоаси муросасиз баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда UzReport.news хабар бермоқда.

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларига ажойиб хушхабарни маълум қилади. Агентлик  2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ФИФА томонидан ташкил килинадиган энг муҳим мусобақа жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Россиянинг 12 та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32 та терма жамоаси муросасиз баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйинлардан ташқари телеканалларимиз орқали ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади. Унда сиз ЖЧ-2018 да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини томоша қилинг! Чиройли ўйин ва ўзингиз ёқтирган жамоага мухлислик қилинг!

Маълумотнома: UZREPORT TV телеканали аввалги йилларда Европа чемпионати (2016), УЕФА Суперкубоги (2016, 2017), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини (2017) жонли эфирда намойиш қилиб келган.

Бундан ташқари, бугунги кунда UZREPORT TV телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси, Англия Премьер лигаси ва Испания чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!