"Валенсия" дарвозабони "Атлетико" сардорини 3та тишидан маҳрум қилди (фото)

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Диего Годин кеча бўлиб ўтган “Валенсия”га (1:0) қарши баҳсни муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди.

Marca нашрининг хабар беришича учрашувнинг 51-дақиқасида “кўршапалаклар” посбони Нето ҳаводаги тўп учун курашда қўллари билан 31 ёшли уругвайлик футболчининг тўппа-тўғри юзига зарба берган. Ушбу кучли зарбадан сўнг Годин нақд 3та тишидан айрилган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу учрашувнинг 29-дақиқасида “Атлетико”нинг бошқа бир ҳимоячиси Стефан Савич ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!