"Вест Хэм" Ахмедовнинг собиқ жамоадоши учун 15 млн евро сарфламоқчи

“Краснодар” клубининг хужумчиси Фёдор Смолов фаолиятини Англияда давом этириши мумкин.

Россия терма жамоаси аъзосига Англиянинг “Вест Хэм” клуби қизиқиш билдирмоқда. Miror нашрининг хабар беришича лондонликлар Смоловнинг трансфери учун 15 миллион евро сарф қилишни режалаштиришмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, “Вест Хэм” ўтган ёзги трансфер бозорида ушбу ўйинчини ўз сафига қўшмоқчи эди, бироқ Фёдорнинг жисмоний тайёргарлигига шубҳа қилишганди.

Маълумот учун, лондонликлар бош мураббийи Дэвид Мойес мавсум якунида жамоанинг хужум чизиғига янгилик киритишини айтиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!