Хайнкес 2013 йилда "Челси" ва ПСЖга рад жавобини берган

Айни дамда Мюнхеннинг “Бавария” клубини бошқараётган Юпп Хайнкес 2013 йил “Челси” ва ПСЖдан таклифлар бўлгани, аммо, ушбу таклифларни рад этгани ҳақида айтиб ўтди.

“Абрамович мени меҳмонга таклиф қилди, аммо мен “Челси”ни бошқариш таклифини рад этдим. Мен унга ўз миннатдорчилигимни айтиб, бошқа мураббийлик қилмоқчи эмаслигимни айтдим.

ПСЖ президенди ҳам бутун бошли гуруҳи билан мени кўндирмоқчи бўлган, хатто бунинг учун менга шахсий ошпаз ҳам таклиф қилишган. Лекин мен яна рад жавобини бердим”, - дейди 72 ёшли мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!