Биласизми? Буффон 40 ёшдан ошганда ҳам ЕЧЛда ўйнаган 13-футболчи бўлди

731

Биласизми? Буффон 40 ёшдан ошганда ҳам ЕЧЛда ўйнаган 13-футболчи бўлди

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон айни дамда бўлиб ўтаётган Чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасида “Тоттенхэм”га (2:0 биринчи бўлим) қарши баҳсни асосий таркибда ўтказмоқда.

Эътиборлиси, Италия терма жамоаси посбони 40 ёшидан ошганда ҳам ЕЧЛда ўйнаган 13-футболчи сифатида тарихга кирди. У бу борада 3-италиялик футболчи бўлди. Боиси, бундан аввал Марко Баллотте («Лацио», 43 ёш 252 кун) ҳамда Паоло Мальдинилар («Милан», 40 ёш, 211 кун) бу борада ўз кўрсатгичларини қайд этишган.