ЕЧЛ. “Манчестер Сити” “Базел”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

1119

ЕЧЛ. “Манчестер Сити” “Базел”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичи дастлабки ўйини – Швейцариянинг “Базель” ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” Илкай Гюндоган (2 та), Бернарду Силва ҳамда Серхио Агуэролар томонидан киритилган голлар эвазига 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Манчестердаги жавоб учрашуви эса 7 март санасида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйин

“Базель” (Швейцария) – “Манчестер Сити” (Англия) 0:4 (0:3, 0:1)

Голлар: 0:1 – 14 Гюндоган, 0:2 – 18 Бернарду Силва, 0:3 – 23 Агуэро, 0:4 – 53 Гюндоган.

“Базель” – Вацлик, Сухи, Риверос, Ланг, Лакруа, Диэ, Джака, Эльюнусси (Бюа, 85), Фрай, Штокер (Айети, 71), Оберлен.

“Манчестер Сити” – Эдерсон, Отаменди, Компани, Уокер, Делф, Гюндоган, Фернандиньо, Бернарду Силва, де Брюйне (Сильва, 63), Стерлинг (Сане, 57), Агуэро (Данило, 85).

Огоҳлантиришлар: Джака (38), Фернандиньо (59), Диэ (89), Гюндоган (89).