Каннаваро ҳам бутсаларини михга илди

“Сассуоло” клуби ҳимоячиси Паоло Каннаваро 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, Каннаваронинг “Сассуоло” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди. У мавсумнинг биринчи ярмида А Сериянинг 14та учрашувида майдонга тушган.

Паоло энди “Гуанчжоу Эвергранд” клуби бош мураббийи ҳисобланган акаси Фабио Каннаварога ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, у фаолияти давомида “Наполи”, “Парма” ва “Верона” каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!