Касильяс Чемпионлар лигаси рекордчисига айланди

Лиссабоннинг “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Ливерпул”га (0:0) қарши ўтказилган жавоб баҳсида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эътиборлиси, 35 ёшли испаниялик машҳур посбоннинг ушбу мусобақадаги қуруқ учрашувлари сони 57тага етди ва у бу борада яққол рекордчига айланиб олди.

Бундан ташқари Касильяс ЕЧЛда ўйин ўтказиш борасида ҳам рекордни янгилади. У ҳозиргача ушбу мусобақада 167та баҳсда (17та “Порту”, 150та “Реал”) иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!