Клопп Салахни Мессига қиёслади

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп мисрлик шогирди Муҳаммад Салахни “Барселона” форварди Лионель Мессига тенглаштирди. Германиялик мутахассис бугун бўлиб ўтадиган “Вест Хэм”га қарши баҳс олдидан журналистларнинг “Салахнинг чап оёғи дунёдаги энг кучлисими?” деган саволига хазил аралаш жавоб берди.

“Шундай деб умид қиламиз. Лекин, унитмаслигимиз керакки, Месси ҳам чап оёғида гол уради”, - дейди Клопп.

Маълумот учун, Салах жорий мавсум жами 36та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 30та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!