"Ливерпул"га ғалаба келтирган Клаван Эстонияни АПЛ тарихига ёздириб қўйди

АПЛнинг кеча бўлиб ўтган 22- турида “Ливерпуль” ҳимоячиси Рагнар Клаван “Бёрнли” (1:2) дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасига  уч очко олиб келди.

Opta Sports нашри тарқатган хабарга қараганда 94-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган 32 ёшли Рагнар АПЛда гол урган тарихдаги илк эстониялик футболчига айланди. Бу борада Эстония премьер-лигада 97-давлат бўлди.

Айтиш лозимки, Клаван ўтган мавсум Англия лига кубоги доирасида гол киритишга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!